Худкушлик – оғир гуноҳ ва омонатга қиёнат
Худкушлик – оғир гуноҳ ва омонатга қиёнат

Ҳаёт – инсонга берилган энг улуғ неъмат ва Аллоҳнинг бебаҳо омонатидир. 

Муқаддас динимиз таълимотида инсон шаъни, соғлиғи ва жони юксак қадрланади. Инсон ўз танаси ва жонининг мутлақ эгаси эмас, балки уларнинг вақтинчалик омонатчисидир. Шу сабабли, дунёвий қонунларда ҳам, диний манбаларда ҳам ўз жонига қасд қилиш — оғир жиноят ва кечирилмас гуноҳ сифатида баҳоланади.

Қуръони Каримда Аллоҳ таоло инсонларни ўз-ўзини ҳалокатга маҳкум этмасликка очиқ-ошкора буюради:

وَلَا تَقْتُلُواأَنفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا

 

«Ва ўз-ўзингизни ўлдирмангиз! Албатта Аллоҳ сизларга ўта раҳмлидир» (Нисо сураси, 29-оят).

Ушбу оятда Парвардигор инсонларга Ўзининг раҳмати кенглигини ва ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам умид узмаслик кераклигини эслатади.

Шунингдек, Бақара сурасининг 195-оятида:

وَلَا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَىالتَّهْلُكَةِ 

 «Ўз қўлларингиз билан ўз-ўзингизни ҳалокатга ташламанг!» — деб таъкидланади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам ўз жонига қасд қилган шахснинг охиратдаги оғир қисмати ҳақида бир неча бор огоҳлантирганлар.

مَنْ تَرَدَّى مِنْ جَبَلٍ فَقَتَلَ نَفْسَهُ فَهُوَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ يَتَرَدَّى فِيهِ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا، وَمَنْ تَحَسَّى سُمًّا فَقَتَلَ نَفْسَهُ فَسُمُّهُ فِي يَدِهِ يَتَحَسَّاهُ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا

Маъноси: «Ким ўзини тоғдан ташлаб ўлдирса, у жаҳаннам оловида абадий-абадий ўзини пастга ташлаб азобланади. Ким заҳар ичиб ўз жонига қасд қилса, жаҳаннам оловида заҳари қўлида, уни абадий ичиб азобланади...» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадисдан кўринадики, инсон бу дунёда қайси усул ёки восита билан ўз ҳаётига нуқта қўйса, охиратда ҳам айнан ўша восита орқали узлуксиз азобга дучор бўлади.

Бугунги кунда худкушликка олиб келувчи асосий омиллар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

Руҳий тушкунлик ва депрессия; Моддий ёки оилавий муаммолар;

Диний ва маънавий билимларнинг етишмаслиги; Иродасизлик ва умидсизлик.

Ислом дини инсонни қийинчиликлар олдида бош эгадиган эмас, балки сабр ва матонат кўрсатадиган шахс сифатида тарбиялайди. 

Шарҳ сурасида Аллоҳ таоло таъкидланганидек:

فَإِنَّ مَعَالْعُسْرِ يُسْرًا  
إِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا

«Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир.»
«Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир.»

(Шарҳ сураси 5-6 оятлар)

Бошга тушган синовлар вақтинчалик бўлиб, уларни енгиб ўтиш инсоннинг маънавий даражасини оширади.

Хулоса қиладиган бўлсак ҳеч бир муаммо ёки қийинчилик инсоннинг ўз жонидан кечишига сабаб бўла олмайди. Жон омонатига хиёнат қилиш — яратувчининг иродасига қарши чиқишдир. Соғлом жамият барпо этиш учун ҳар бир инсон атрофидаги яқинларига эътиборли бўлиши, тушкунликка тушганларга маънавий ва руҳий суянч бўлиши лозим. Аллоҳ таоло барчамизга мустаҳкам ирода, сабр-тоқат ва тўғри йўлда собитқадамлик ато этсин.

 

 

Кармана тумани “Жалойир” 

жоме масжиди имом-хатиби                                   A.Ҳакимов 

O'xshash maqolalar
Биз тез-тез дуч келадиган «жиҳод» сўзи аслида нимани англатади? Афсусни, ижтимоий тармоқларда ва айрим радикал гуруҳлар талқинида бу тушунча фақат «ур...
Tuesday, August 18, 2026 11:46 AM
Васила луғатда “у билан ўзгага яқин бўлинадиган нарса” маъносини англатади. Истилоҳда эса “дуо ижобат бўлиши учун Аллоҳ таолога Унинг ҳузурида қадрли...
Monday, August 15, 2022 5:27 AM
Муҳтарам ватандошлар!Мана шу файзли дамларда Ер юзидаги жами мусулмон уммати қатори қалби шукуҳга тўлиб турган сиз, азизларни – нуроний отахон ва онах...
Friday, July 8, 2022 7:08 PM
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.Ажал ҳам,...
Friday, June 10, 2022 11:50 AM
Биз олдинги мақолаларимизда ваҳҳобий-салафийлар ва бемазҳаб тоифалар манбаларнинг замонавий нашрларини амалга оширар эканлар, айрим ҳолларда хиёнат йў...
Tuesday, February 15, 2022 9:50 PM
Дуо қилиш асносида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёки бошқа бир улуғ зотларнинг номларини айтиб, уларнинг ҳурматидан шу дуонинг мустажоб б...
Tuesday, February 15, 2022 4:13 PM
Darhaqiqat, inson hayoti bir necha bosqichlarga bo‘linadi. Bu bosqichlar ichida umrning yoshlik bosqichi alohida ahamiyatga egadir. Yoshlik insonning...
Monday, January 31, 2022 4:15 AM
XX – XXI asrlarga kelib turli xil diniy oqimlar soni ko‘payib ketdiki, bizning tinch va osuda diyorimizda ham uning salbiy ta’siri biroz kuchaydi. Bun...
Monday, January 31, 2022 3:58 AM
Ibratli kitoblar
«Ҳадис ва Ҳаёт»
«Ҳадис ва Ҳаёт»
Файл ҳажми: 0.35 MB
Кўчириб олиш
sahifalar
sahifalar
Файл ҳажми: 0.13 MB
Кўчириб олиш
Фиқҳ
Фиқҳ
Файл ҳажми: 0.14 MB
Кўчириб олиш
Developed By Usoft